"Барселона" ўта муҳим синовдан эсон-омон ўтиб олди. Луис Энрике шогирдлари катта қийинчилик эвазига "Валенсия"ни мағлуб этишга муваффақ бўлишди.
Ушбу ғалабада Суарес томонидан 1-дақиқадаёқ урилган гол катта аҳамият касб этди. Дастлабки ҳужум пайтида Месси жамоадошинии зарбавор вазиятга чиқарди ва Луис аниқ зарба билан ҳисобни очди.
Валенсияликлар тезкор гол ўтказиб юборганларига қарамай, тушкунликка тушиб қолишмади ва ҳужумга ўтишди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Пике ўз жарима майдончаси ичида Родригога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Парехонинг пенальтидан йўллаган зарбасини Клаудио Браво нафақат қайтарди, балки тўпни эгаллаб олди!
Шундан сўнг ўйин назорати валенсияликлар томонига ўтиб кетди. Баҳснинг 33-дақиқасида Алькасернинг зарбаси "Барселона" дарвозаси устунига тегиб қайтди. Бўлим сўнгига яқин эса деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
Иккинчи бўлим давомида Энрике шогирдлари майдонда ўз устунлигини ўрнатишди. Улар тўпни назорат қилишди, рақиб хавфли ҳужум ташкил этиш имконини беришмади. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида Месси томонидан йўлланган жарима зарбаси дарвоза тўсинини ларзага келтирган бўлса, Лионель қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгисида ўз мақсадига эришди. "Валенсия" футболчилари охирги имкониятдан фойдаланиш мақсадида бутун жамоа бўлиб олдинга ўтиб кетишди ва тўпни олдиришди. Месси эса бирга бир вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди.
Бу Лионель Мессининг "Барселона" сафида расмий ўйинларда киритган 400-голи бўлди.
Испания чемпионати, 32-тур
Барселона – Валенсия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 1 Суарес, 2:0 – 90 Месси.
Барселона – Браво, Дани Алвес, Пике, Матье, Адриано (Ракитич, 46), Хави (Роберто, 80), Маскерано, Бускетс, Неймар, Месси, Суарес (Педро, 65).
Валенсия – Диего Алвес, Барраган, Мустафи, Отаменди, Орбан (Гайя, 46), Парехо, Фуэго, Гомеш, Фегули (Канселу, 67), Родриго, Алькасер (Негредо, 74).
Огоҳлантиришлар: Адриано (27), Фуэго (28), Орбан (35), Маскерано (54), Отаменди (66), Ракитич (77), Мустафи (79), Браво (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).