Бу мавсум воҳа жамоалари учун қанчалик омадли бошланган бўлса, шунчалик омадсизлик билан биринчи давра якунланди. Қашқадарёнинг 3 жамоасидан бирортаси кучли учликка кира олмади. Сабаби нима? Маблағми? Шароитми? Ёки мухлислар. . . ?
“Маблағ! ” дейишга шошилманг дўстлар! Бу клубларнинг молиявий аҳволлари ҳавас қиларли даражада эмасдир, аммо жуда “ўлиб” ҳам қолмаган. Нега дейсизми? Ҳомийлар маошларни вақтида бера олишмаётгандир, аммо барибир беришаяпти-ку.
Ҳамма нарсага ҳомийни айбдор қилиб кўрсатадиган баъзи футболчи-ю мураббийларнинг ўзларидан хабарлари бормикан? Ўзлари кўрсатган ўйинларини ўзлари ҳам кўриб туришадими? Кечириб қўясиз! Ҳеч ким пишмаган сомсани пулини олдиндан тўлашни истамайди. Маош ҳам худди шундай, натижа учун берилади. Майдонда қуруқдадн қуруқ юрадиган футболчиларга маош сўрашни ким қўйибди. Аввал ўйин сифати бўлсин, кейин ойликка даъво қилинг. Ҳомий томонидан берилаётган маблағлар ҳамкасбим, футболимиз фидоийси Олим Толипов айтганларидек ер остидан газ билан чиқиб келаётгани йўқ, аксинча минглаб ҳодимларни тинимсиз меҳнатлари, соғлиқлари, керак бўлса ҳаётлари эвазига келади. Сиз нима қилаяпсиз? Агар маошни вақтида олишни истасангиз майдонда югуринг! Керак бўлса пул сизни топади.
Сайтимиз анчадан бери Ғузорнинг “Шўртан” клубини уйғотишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳа деганда натижа бўлмаяпти. Клубнинг рамзини билсангиз керак, “оқ бўрилар”. Авваллари бу ном “Шўртан”га жуда мос эди, чунки жамоа ҳеч кимга осонликча таслим бўлмайдиган ҳақиқий йиртқич эди. Лекин ҳозир ҳаммаси ўзгарди. Бўрининг ўтхўрини кўрганмисиз? “Бундай бўри йўқ” дейишга шошилманг. Бор! Ўрмонда эмас, Ғузорда. Жамоа бу мавсумда шунчалик бўш ўйнаяптики унга бошқача ном топа олмадим. Тўғрида дуч келган рақибга оғзидаги ошини олдириб қўядиган жамоани бошқа қандай аташ мумкин?
Мана ўша бўри:
Карикатура муаллифи: Азамат Умаров
Биз ҳеч қачон ўз клубимиз устидан кулишни истамаганмиз, истамаймиз ҳам. Аммо Клуб раҳбариятини уйқудан уйғотишни истаймиз холос. Илтимос йигитлар халқ учун ўйнанг! ! !
Азамат Умаров
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).