Вячеслав Солохо бошчилигидаги 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Нанкин шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионати 3-тур ўйинида Австралияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мусобақанинг гуруҳ босқичи сўнгги турида ЎзбекистонU-19 аёллар терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон U-19 ёшлари мусобақадаги иштирокини гуруҳ босқичда якунлади.
Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси биринчи турда мусобақа мезбонлари — Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушиб 0:9 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Иккинчи турда Япония терма жамоасига қарши учрашувда ҳам Ўзбекистон ёшлари 0:6 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.
U-19 аёллар Осиё чемпионати.
Нанкин, Хитой.
“A” гуруҳи, 3-тур.
Австралия – Ўзбекистон 2:0
Голлар: Аиша Кирби (36), Хлои О’Брайан (90+1)
Ўзбекистон: Лайло Тилолова, Гулхаё Маннобоева, Феруза Бобохўжаева (Дилдора Эргашева 40), Нилуфар Қудратова, Лианна Норбекова, Мафтуна Шоимова, Умида Зоирова, Дилноза Бектемирова, Дилдора Нозимова Малика Бурхонова, Севара Нормуродова (Шахноза Қурбонова 19).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).