Бугун Олмалиқдаги стадионда Олий лига йўлланмасини учун "Оқ-тепа" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасида ўтиш ўйини бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган ўйинда жиззахликлар юқори дивизионда ўз ўринларини сақлаб қолишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида тажрибали "Сўғдиёна" нисбатан яхши намойиш қилди ва 29-дақиқада ҳисобни очди. Сардор Рашидовнинг укаси Санжар олис масоафадан йўллаган зарба аввал дарвоза тўсинига, сўнгра дарвозабон Михаил Наумовга тегиб, тўрга бориб тушди.
Иккинчи бўлим бошида Даврон Файзиев шогирдлари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди. Аммо икки ҳужумчи ёлғиз Наумовга қарши чиқиб боришди, аммо дарвозани ишғол қила олишмади. Михаил жамоасини қутқарди. Орадан кўп ўтмасдан Темур Ҳакимов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва жиззахликлар посбони Спиродоновни доғда қолди.
Ушбу гол тошкентликларнинг ишончига ишонч қўшди. Улар тўпни назорат қилиб, Олий лига вакиилига нисбатан кўпроқ ҳужум қилишди. Шундай ҳужумларнинг бирида Темур Ҳакимов яккама-якка вазиятда имкониятдан фойдалана олмади. Дарвозабоннинг устидан ошириб йўллаган зарбаси тўрга юқори томондан келиб тушди. Кўп ўтмасдан Абдулазиз Юсупов "Сўғдиёна" ҳимоячиси Клецковдан қочиб кетди, аммо бирга бир вазиятда Спирдоновни алдаб ўта олмади.
Даврон Файзиевнинг ўйинчи алмаштириши жамоасига фойда келтирди. Захирадан тушган Акмал Абдураҳмонов "Сўғдиёна"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
"Оқ-тепа" қолган дақиқаларда таваккал қилиб олдинга ташланди. Ҳаттоки қўшиб берилган дақиқаларнинг энг сўнгисида имкониятга ҳам эга бўлди. Жалолиддин Саидов йўллаган зарбани Спиродонов бартараф этди.
Шу тариқа, "Сўғдиёна" Олий лигадаги ўрнини сақлаб қолди. "Оқ-тепа" эса келаси мавсумда ҳам Биринчи лигада иштирок этади.
«ОҚ-ТЕПА» – «СЎҒДИЁНА» 1:2
Голлар: Темур Ҳакимов (53) — Санжар Рашидов (29), Акмал Абдураҳмонов (79)
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).