Бугун “Универсиада-2016” спорт мусобақаларнинг футбол баҳслари старт олди.
Биринчи ярим финал учрашувида Тошкент шаҳри терма жамоаси – Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган тошкентлик талаба футболчилар 6:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. “Универсиада-2016” финал босқичининг биринчи голини Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган Азамат Исроилов киритди. Қолган голларга эса Аббосбек Махситалиев (2 та), Зохир Пиримов, Алибобо Раҳматуллаев ва Жамшид Ҳасановлар муаллифлик қилишди. Қорақалпоғистонликлардан ягона тўпни Азамат Ильёсов киритди.
Мазкур ўйинда “Қўқон-1912” жамоаси аъзоси Наврўз Алимов Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси сафида майдонга тушди.
Шу тариқа, ўз сафига тажрибали футболчиларни жамлаган Тошкент шаҳри вакиллари финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Иккинчи финалчи номи эса Фарғона ва Самарқанд вилоятлари терма жамоалари ўртасидаги баҳсда аниқланди. Учрашув мусобақа мезбонлари учун омадли бошланди. Баҳром Ҳайдаров шогирдлари 9-дақиқада ҳисобни очишди. Павел Смоляченко боши билан берган зарбаси нишонга аниқ борди – 1:0.
25-дақиқада Нодир Камолов ўзини кўрсатди. Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Камолов жарима майдончаси яқинидан зарба йўллаб, ҳисобнинг 2:0 бўлишини таъминлади.
Иккинчи бўлимда ўйин тенг курашлар остида ўтди. Сўнгги дақиқаларда самарқандликлар ҳисобни қисқартиришди. Муҳаммад Ражабов мезбонлар дарвозасига тўп киритди.
Айтганча, мазкур баҳсда “Қўқон-1912” жамоаси вакили Иқбол Маликжонов Фарғона вилояти терма ждамоаси таркибида 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Шундай қилиб, Фарғона вилояти терма жамоаси иккинчи финалчига айланди.
Эртага соат 08:00да бўлиб ўтадиган учинчи ўрин учун баҳсда Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси ва Самарқанд вилояти терма жамоалари куч синашишади.
Соат 10:00да ўтказиладиган финал учрашувида эса Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти терма жамоалари вакиллари майдонга тушишади.
“Универсиада-2016”
Футбол
Ярим финал
Тошкент шаҳри – Қорақалпоғистон Республикаси 6:1
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон)
Голлар: Азамат Исроилов, Аббос Махсталиев (2 та), Зоҳир Пиримов, Жамшид Ҳасанов, Алибобо Раҳматуллаев – Азамат Илёсов.
Тошкент шаҳри: Акбар Тўраев, Азамат Исроилов, Дониёр Ҳасанов, Аббос Махситалиев, Жамшид Ҳасанов, Зохир Пиримов, Сунатилла Мамадалиев, Муҳсин Убайдуллаев, Сардор Собирхўжаев, Аброр Ҳусинов.
Захира: Толиб Очилов, Шохрух Мусурмонов.
Қорақалпоғистон Республикаси: Азиз Бойназаров, Ербол Сетназаров, Улуғбек Қуттибоев. Қиёс Маматназаров, Жолибек Ғоипов, Пўлат Конназаров, Ерлан Нуржонов, Айдас Мирзаматов, Наврўз Алимов, Мурод Айманов, Азамат Илёсов.
Захира: Муҳаммадамин Қулмуродов, Азамат Бобожонов, Дамир Низанов, Жонибек Маҳмудов.
Фарғона вилояти – Самарқанд вилояти 2:1
Бош ҳакам Зокир Қодиров (Навоий)
Голлар: Павел Смоляченко, Нодир Камолов. – Муҳаммад Ражабов.
Фарғона вилояти: Достон Мирзхамуродов, Шукурали Пўлатов, Иқбол Маликжонов, Дилёр Эрматов, Муҳаммадсултон Фозилов, Павел Смоляченко, Ризо Айвезов, Нодир Камолов, Фахриёр Ўринбоев. Сардор Мирзаев, Бобур Аминжонов.
Захира: Иқбол Бобохонов, Алишер Нуралиев, Улуғбек Олимов, Хайрулло Мадаминов.
Самарқанд вилояти: Шуҳрат Муродов, Анвар Носиров, Фурқат номозов, Убайдулло Набиев, Жаҳонгир Абдуллаев, Акбар Сиддиқов, Икром Синдаров, Нурбек сафаров, Муҳаммад Ражабов, Отабек Ҳамроқулов, Тимур Файзуллаев.
Захира: Шохрух Салоҳиддинов, Сардор Боймаматов. Умид ёқубов, Темур Бойқобилов.
3-ўрин учун
28 май, 08:00
Қорақалпоғистон Республикаси – Самарқанд вилояти
Финал
28 май, 10:00
Тошкент шаҳри – Фарғона вилояти
Ҳар икки учрашув ҳам Фарғона давлат университети спорт соғломлаштириш мажмуаси ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Аброр Деҳқонов
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).