“Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол бўйича ўтказилаётган мусобақасида бронза медал эгаси аниқланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилояти терма жамоалари ўртасида кечган ўйинда
Учрашувда ҳисобни Қорақалпоғистонликлар очишди. Гол муаллифи Муҳаммадамин Қутлимуродов бўлди. Биринчи бўлим ўрталарида Наврўзбек Алимов иккинчи тўпни рақиб дарвозасига киритди ва ҳисобни – 2:0га этказди.
Тайм охирида самарқандликлар битта жавоб тўпини йўллашди. Убайдулло Набиев рақибардан илдамроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни қисқартирди – 2:1.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада қулай вазиятлар вужудга келди. Аммо улардан фойданала олишмади. Наврўз Алимовнинг голи эса ўйиндан ташқари ҳолатда киртилди деб инобатга олинмади.
Тимур Файзуллаев учрашув якунланиши арафасида ҳисобни тенглаштирди. Ассий вақт дуранг натижа билан якун топгач, жамоалар дарҳол пеналтилар церийасини бошлаб юборишди.
Футбол лотереясида эса омад самарқандликлар га кулиб боқди. Пеналтилар церийасида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган Самарқанд вилоят терма жамоаси мусобақани учинчи ўринда якунлади.
3-ўрин учун
Қорақалпоғистон Республикаси – Самарқанд вилояти – 2:2. Пен сер-3:4
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий).
Голлар: Муҳаммадамин Қутлимуродов, Наврўз Алимов. - Убайдулло Набиев, Тимур Файзуллаев.
Қорақалпоғистон: 1. Азиз Бойназаров, 2. Эрбол Сейтназаров, 3. Улуғбек Қуттибоев, 4. Қиёс Мамабетназаров, 5. Жонибек Ғоипов, 6. Пўлат Кейпназаров, 7. Муҳаммадамин Қутлимуродов, 8. Эрлал Нуржанов, 10. Наврўз Алимов, 12. Азамат Бобожонов, 13. Азамат Илясов.
Захира: 9. Айзат Мирзаматов, 11. Мурод Айманов, 14. Дамир Низанов, 18. Жонибек Маҳмудов.
Самарқанд вилояти: 1. Шуҳрат Муродов, 3. Анвар Носиров, 4. Фурқат Номозов, 5. Убайдулло Набиев, 7. Акбар Сиддиқов, 8. Икром Синдаров, 9. Нурбек Сафаров, 10. Муҳаммад Ражабов, 11. Отабек Ҳамроқулов, 13. Тимур Бойқобулов, 14. Тимур Файзуллаев.
Захира: 16. Шохрух Салоҳиддинов, 2. Саддам Боймаматов, 6. Жаҳонгир Абдуллаев, 12. Умид Ёқубов.
Аброр Деҳқонов
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).