Бугун 6 март, 2026 йил, жума.

      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • 1:4
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • 0:1
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 2:2
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Ман. Юнайтед
      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 1:3
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • 0:2
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • 0:3
      • Нефтчи
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 1:2
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • 0:2
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • 1:0
      • ОКМК
  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • -:-
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Удинезе
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 2 6
2 Локомотив 2 6
3 Пахтакор 2 6
4 Насаф 2 6
5 Бухоро 2 6
6 Андижон 2 3
7 Динамо 2 3
8 Бунёдкор 2 3
9 Навбаҳор 2 3
10 Хоразм 2 3
11 Қизилқум 2 3
12 Қўқон-1912 2 0
13 ОКМК 2 0
14 Сурхон 2 0
15 Машъал 2 0
16 Сўғдиёна 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон
2-тур Навбаҳор 0-1 Бухоро
2-тур Машъал 0-2 Локомотив
2-тур Сурхон 0-3 Нефтчи
2-тур Бунёдкор 1-2 Динамо
2-тур Сўғдиёна 0-2 Насаф
2-тур Хоразм 1-0 ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бегали Азимов: «ЖЧ йўлланмаси учун барча масъул»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

1) ЖЧ-2014 саралашида терма жамоамиз иштирокидан кўнглингиз тўлдими?

ЖЧ-2014 саралаш босқичининг дастлабки қисмларидан бир менигина эмас балки бутун Ўзбекистонлик футбол муҳлисларнинг кўнгиллари тўлган десам адашмайман. 4-саралаш босиқичига келиб эса жамоамиз гуруҳда фаворитлардан бири сифатида эътироф этилди. Футболимиз тарихида биринчи бор Жахон чемпионатининг хал қилувчи финал босқичига йўлланма олишга жуда яқин келдик. Аввалги йиллардаги босқичларда плей офф йўлланмаси учун курашишни орзу қилган бўлсак бу сафар футболчиларимиз томонидан кўрсатилган ўйинлар ва натижалар бизни футбол мухлисларимиз учун энг ширин орзу бўлган финал босқичини тақдим этиши мумкин эди. Умуман олганда мен футболчиларимизни йўлланмага мос харакат қилди деб айтган бўлардим. Бу босқични икки ўйинида футболчиларимиз Япон хакамларининг хатолари эвазига ўта қиммат очколарни бой беришди. Шундай бўлсада хали футболимиз тарихида бўлмаган 14 очкони олишни ўзиёқ катта ютуқ бўлди.

2) Тўғридан-тўғри йўлланманинг қўлга киритилишига нима ҳалақит берди?

Йўлланма учун халақит қилган ҳолатлар менимча талайгина. Биринчиси 3-саралаш босқичининг сўнги турларида МТЖмиз мураббийлари томонидан  қилинган нопрофессионаллик ҳолати. Эсингизда бўлса “сариқ”лардан “тозаланиш” операцияси ФИФА томонидан қаттиқ жазоланди. Бу эса кейинчалик Эрон билан бўлган биринчи ўйинда ўзини салбий таъсирини ўтказди. Айтишингиз мумкин, Японияни уйида мағлуб қилганмиз деб.  Лекин уларга хам бизга хам ўта муҳим аҳамият касб қилмайдиган ўша ўйинда босимсиз ўйнаган ва асосийга киришга умидвор бўлган ёшларнинг ёниб тўп суришлари бизга ажойиб ғалабани тақдим қилган. Иккинчиси футболчиларимизнинг жисмоний тайёргарлиги. Очиғини айтиш керак футболи юксак тараққий этган чемпионатларда футболчиларнинг хар бир холатини аниқ хисоб-китоб қилишади. Техникадан кўра жисмоний ҳолатига эътибор қратишади. Шу сабабли хам у ерда тўп сурувчи хар бир футболчи жисмонан бақувват бўлади. Бунда ўша ердаги футболчиларнинг бир меъёрда витаминларни исъмол қилишлари билан боғлиқ. Ж.Қореа ва Эрон терма жамоаларида тўп сурувчи аксарият футболчиларнинг жисмоний холати хам айнан шунинг учун бошқа футболчилардан юқорироқ бўлди. Бизда эса фақатгина Одил Аҳмедовгина ушбу параметрга тўғри келди. Афсуски унинг ўтган мавсум охирида олган жарохати туфайли унда хам анча пасайиш юзага келди. Бундан ташқари “юлдузли” чемпионатларда тўп сурган футболчида нисбатан ўзига нисбатан ишонч юқори бўлади. Ва бу айнан хал қилувчи ўйинларда ўзини кўрсатади. Учинчиси терма жамоамизга етарли номзодларни етишмаслиги. Бош мураббий учун танлов кенглигини камлиги бу фожеа бўлса керак. Салкам икки йилдан буён яққол порлаб чиқаётган футболчиларни умуман билмаяпмиз? Буни айбдори МТЖ мураббийларимас, аммо Олий лигамизни кузатар экансиз ярқ этиб кўзга ташланадиган биронта хам футболчи йўқ. Хаттоки бор эътиборини ёшларга қаратаётган “Пахтакор”да хам сўнги уч йилда бирон бир етакчи футболчини кўрмадик. Бундай кадрларни етишмаслиги терма жамоамиздаги айрим “штатний” футболчилар учун зарарга ишлади. Улар ўзларини устида ишламай қўйди. Уларда ўтган мавсумга нисбатан пасайиш юзага келди. Тўртинчиси хакамлар. Бу борада хар қанча гапирсак бўлади. Лекин негадир бу сафар хам йўлимизга айнан “ЯПОН” хакамлари тўғоноқ бўлганини хазм қила олмаяпман. Бунга қарши хеч қандай чора кўрилмаганлиги эса икки ҳисса жахлимизни чиқаряпти. Бешинчиси мени наздимда МТЖ учун етарли шароитлар яратиб берилмади. Хал қилувчи босқичнинг ҳал қилувчи дамига келиб терма жамоамиз учун кўнгилдагидай шароитлар яратилмади. Ўртоқлик ўйинлари кам ташкил қилинди. Кореага белгиланган кундан кечикиб борилди. Бу эса ўз-ўзидан бизни охирида йўлланма учун яна 4 ўйин ўтказишимиз лозимлигини кўрсатиб қўйди. Олтинчиси ташқи омиллар таъсирига жим қараб туришлик. Эрон йўлланмани ютди. Бунинг учун улар йилт этган хар қандай умиддан фойдаланди ва ғолиб бўлди. Биз эса ФИФА нима деса хўп деб турдик холос. Мираброр Зуфарович ўз кучимиз билан чиқамиз деб баралла айтди, тўғри бу бизнинг ўзбек миллати ғурурига хос холат. Аммо тангани иккинчи томони бизнинг зараримизга ишлади. Агарда Ж.Кореа-Эрон уйини биздан олдин якунланган бўлганида ишонаманки жамоамиз Қатар дарвозасига яна иккита тўп кирита олган бўларди. Еттинчиси, аслда буни яққол сабаб сифатида келтира олмайман, бироқ айтмасам бўлмайди. Ҳалқимизда “Дуони юзлаб олсанг кам, яримта қарғиш олсанг хам кўп” деган мақол бор. Тўғри хеч ким терма жамоамизни ёмон бўл деб айтмади. Аммо сўнги икки ўйин учун сотилган билет муаммосидан кейин аксарият аламда қолган мухлислар алам аччиқ устида ўзлари хохламаган тарзда терма жамоага нисбатан оғриниш бўлди. Эҳтимол хаммаси жойида бўлганида Ливанни йирикроқ ҳисобда мағлуб қилган ёки Қатр билан ўйиннинг биринчи бўлимда биз камида 2-0 хисобида олдинда борган бўлармидик. (икки марта “штанга” ва уларнинг голида Жепаровга етказилган тўпнинг рақиб фойдасига ишлаши) Буларнинг бари тахмин, барчаси Яратганга боғлиқ, аммо, бироқ, лекин...

3) Энди нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

Энди нима қилишимиз керак? Рустам Акромовнинг берган интервьюсида айтишича, МТЖмиз саралаш учун хаммасини яна бошидан бошлаши керак. Қўшиламан, зудлик билан қолган ўйинлар учун қаттий чора-тадбир ишлаб чиқиш керак. Аввалги босқичларда йўл қўйилган хатоларни бартараф қилиш шарт. Миржалол Қосимов ҳам фақат терма жамоа билан ишлаши керак. Шунингдек Европадан тажрибали жисмоний ҳолат билан ишлайдиган мутахассисни жалб қилиш керак. Яна Иордания билан ўйин услуби ўхшаш бўлган терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ўтказиш зарур ва шарт. Иордания шунчаки жамоа эмас, улар билан Осиё кубоги-2011 даги ўйинни сўнги дақиқаларидаги босими хамон ёдимда. Шундай экан бу ёғига енг шимариб ишлаш керак. Бунинг учун фақат МТЖ эмас балки Олий лигадаги мураббийлар ва футболчилар хам жон-жахдлари билан харакати қилишсин. Сўнги ўйинимизнинг иккинчи бўлимидаги “важохат”ни сақлаб қолиш керак. Шундагина биз ўзимиз орзу қилганимизга ета оламиз. Барчамизни ўша қувончли кунда бир-биримизни хушдиллик билан қўллаб-қувватлаб туришимизга етказсин!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:57, 20.06.2013. Ўқилди: 5599 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
3 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
4 Локомотив Қувончбек Абраев 2
5 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
6 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
7 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
8 Андижон Александр Андроникашвили 1
9 Андижон Драган Черан 1
10 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.