Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • -:-
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 0 0
3 Чехия 0 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азамат Муродов: «Мураббий ҳам, ТЖМ ҳам ўзгариши керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

1) ЖЧ-2014 саралашида терма жамоамиз иштирокидан кўнглингиз тўлдими?
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритмаган экан, қандай қилиб саралаш босқичидан қониқдик, дейиш мумкин? Ҳозир келиб турган маррамизга олдин ҳам келганмиз. Демак олдинги натижаларимиздан ортиғини такрорлай олганимиз йўқ. Очколар-чи дейсизми? Биз учинчи ўринда қолдик ва қийин йўлни босиб ўтишимиз керак. Ўша очколар асосий мақсад учун етарли бўлмади, тамом.

2) Тўғридан-тўғри йўлланманинг қўлга киритилишига нима ҳалақит берди?
Ўзимизга боғлиқ бўлган ҳамма нарса. Ўзимиз тўғрилашимиз мумкин бўлган, ўзимизнинг қўлимизда бўлган барча имкониятлардан фойдалана олмаганимиз.
Қатар билан ўйиннинг Корея ва Эрон учрашуви билан бир вақтда ўтишини ким таъминлади? Эроннинг аризасидан кейин ФИФА буни Ўзбекистонга тавсия берганида ҳеч ким бошқачароқ вариантни сўраб ўтирмади. Бу вақтда футбол ўйнаб бўлмаслиги ёки бошқа сабаб билан ўйинни Кореядан кечроқ бошлаш имконияти бор эди. Катта эҳтимол билан Корея Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи бўлимдан кейин ҳисобда ортда бораётганини эшитган ва кейин камида ҳотиржамликка берилиши оқибатида гол ўтказиб юборган. Агар Жанубий Кореяда ўйин вақтлироқ бўлганида натижанинг бундай бўлиш эҳтимоли жуда кам эди. Бўлган тақдирда ҳам бизда керакли бўлган натижа учун режа асосида тушиш имконияти мавжуд бўларди.

Яна бир сабаб бу терма жамоамизнинг ўта эҳтиёткор бўлиб қолганида. Ливан билан Тошкентдаги ўйинни олинг. Агар ўша учрашувда йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонганимизда нима бўларди. Дейлик 3:0. Айнан мана шу ҳолатда биз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган бўлардик. Йўқ, бизга муҳими уч очко, тўплар нисбати бўйича кўрсаткич бу иккиламчи бўлиб қолди. Охир-оқибат айнан ўша иккиламчи кўрсаткич бизни жуда мураккаб аҳволда қолдирди.

3) Энди нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?
Юқорида айтиб ўтганимдек, биз асл кўзланган мақсадга эриша олмадик. Олдинги саралаш натижаларимиздан юқорироқ кўрсаткич бўлмади. Демак ниманидир ўзгартириш табиий жараён бўлиш керак. Иккинчи саволга жавоб ўз-ўзидан учинчи саволни тўлдириб келяпти. Бизга ЖЧга чиқишга нималар ҳалақит берди? Биринчидан, ташкилий масалалар. Кии жавоб бериши лозим эди? Терма жамоалар маркази. Хўш агар буни ҳам эплай олмаса терма жамоалари марказининг вазифаси нима? Чипталарни арзон нархда чиқариб, «қора бозор»да каттароқ пул ишлаб олишми? Умуман бутун цикл давомида улар амалга оширган иш қайси? Хитой билан ўртоқлик учрашуви ташкил қилиб берилганими? Туркия дейсизми? Туркия аслида бутунлай бошқа циклда ЖЧга чиқиб бўлган жамоанинг тайёргарлик цикли учун мўлжаллаб танланган рақиб эди. Аммо биз унгача вазифани уддалай олмадик. Қисқа қилиб айтганда терма жамоа учун майдон ташқарисидаги ҳаракатлари билан қулайликлар, шароитлар яратиб бера олмаган терма жамоалар маркази бу иши учун жавоб бериши керак ва ТЖМ таркиби бутунлай тарқатиб юборилиши шарт. Лозим бўлса у қайтадан тузилиши мумкин. Лекин унда терма жамоамиз учун аниқ фойда келтирадиган режа ёки дастур бўлсагина фаолиятини давом эттирса мақсадга мувофиқ бўларди. Акс ҳолда терма жамоалар марказининг бизга кераги йўқ.

Иккинчи масала Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳонч чемпионат йўлланмасига қўлга кирита олмаганига футбол томонлама сабаб бўлган омил бу тўплар нисбати кўрсаткичида бўлди. Эрон ЖЧга чиқиши учун Кореяни ютиши керак эди, ютди! Қандини урсин. Жаҳон чемпионатига чиқиш мана шунақа бўлади. Биз нима қилдик? Биз ҳам Кореяни ютишимиз керак эди. Акс ҳолда эҳтиёткорлик натижа бўлса, бўлди қабилидаги ғалабаларимиз сабаб тўплар нисбатида аҳволимиз танг бўлиб қолганди. Лекин Кореяга қарши ўйинни бой бердик. Қосимов эса ўйиндан кейин яна гол ўтказиб юбормаслик ниятида таваккалга юрмаганини тан олди. Тасаввур қиляпсизми, биз ЖЧга чиқиш учун ютишимиз керак бўлган ўйинда биринчи навбатда кичик ҳисобдаги мағлубиятга рози бўлиб тушдик. Бундай эҳтиёткорлик айтиш мумкин бўлса қўрқоқлик билан биз ЖЧга чиқишга муносиб эдикми?

Катта эҳтимол билан Қосимов ҳозир Иордания терма жамоаси ҳақида маълумот тўплаяпти ва биринчи навбатда таркибга, кучли футболчиларига эътибор қаратяпти. Балки сариқ карточка олиб кейинги учрашувни ўтказиб юборадиган футболчиларни ҳам излаган бўлиб чиқар. Шуниси аниқки, биз Иорданиядан ҳам қўрқишни бошлаб юборганмиз. Имкон борича биринчи учрашувда дуранг ўйнаб келиб уйда бир амаллаш ниятимиз бор. Бунақа йўл билан ЖЧга боришимизга ишона олмайман. Майли Иорданиядан утайлик лекин Уругвай ёки Перу тиш қайраб турган маконга фақат ем бўлиш учун боришимиз мумкин холос. Демоқчи бўлганим терма жамоалар маркази билан бир қаторда бош мураббий ҳам истеъфога чиқарилиши керак ёки истеъфо бериши керак. Хуллас бугунги кунда терма жамоамизни тубдан ислоҳ қила оладиган хорижлик мураббий зарур. Жуда ҳам зарур. Ҳам «Бунёдкор»ни ҳам терма жамоани бошқариш Қосимовга зарар бўлса, бўляптики, фойда бергани йўқ. Терма жамоа бошқарувига чет эллик мутахассиснинг зарурлиги таркибда ислоҳотлар бўлишига ҳам ёрдам беради ўз-ўзидан. Ҳатто ўша Тео Бюкер ҳам Ливаннинг ҳақиқий етакчиси Ризо Антарсиз ҳам кучли футбол кўрсата олишини исботлади...

Агар умуман хориждан мураббий олиб келиш варианти йўқлиги мураббийлар штаби алмаштирилмаслиги аниқ бир режа бўлс, ҳеч бўлмаса, ҳеч йўғи Қосимовни «Бунёдкор»дан соқит қилган ҳолда фақат терма жамоада ишлашига қўйиб бериш лозим. Бугунги олий лига савиясида «Бунёдкор» Ҳикмат Эргашев даражасидаги мураббий билан ҳам кўзлаган мақсадига етиши мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:56, 20.06.2013. Ўқилди: 9469 марта. Фикрлар: 40 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик