Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8946]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3766]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3586]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2293]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1980]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1580]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1524]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1498]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1490]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1395]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дақиқа қадри. Абрамов ва Қосимов даврида.

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЖЧ-2014 Саралашининг гуруҳ босқичлари якунлангач, мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки ҳақида шу даражада кўп маротаба фикр-мулоҳазалар, мақолалар ёзилдики, бу мавзунинг қўл урадиган, ёритадиган жойини ўзи қолмади. Асосий таҳлилий, танқидий мақолалар Стадион.Уз сайтида эълон қилинди. Бошқа сайтлар ҳам қўл қовуштириб тургани йўқ албатта. Менимча, мавжуд ҳолат батафсил, атрофлича муҳокама қилинди. Кимдир айбни мураббийда деди, кимдир унга қарши чиқди. Қарши чиққанларга раддия билан қарши чиқишувди, эртаси куни қарабсизки, қарши чиққанларга қарши чиққанлар фикрига қарши чиқишиб яна битта раддия пайдо бўлди. Хуллас, қий-чув, ур-тўполон кўп бўлди. Футбол атрофида ҳам, футболдан ташқарида ҳам.

Майли, мен бу борада кимнидир ёнини олмайман. Мен бетараф. “Қосимов кутилган натижа кўрсата олмади, кетсин” дегувчилардан ҳам, “Қосимов зўр акахон, қолсин” дегувчилардан ҳам эмасман. Мен бир оддий мухлис: ютсак қувониб, ютқазсак ғам чекувчи, оддий футбол мухлисиман холос.

Аммо... Аммо ҳозирги мақолам терма жамоамизнинг Саралаш ўйинларида кўрсатган натижаларига бағишланади. Ҳамма голларни ҳисоблади, ғалаба-ю, очколарни байроқ қилиб кўтариб чопишди. Рекорд очко олдик дейишди ва ҳ.к. Мен эса бошқа томонига эътибор қилмоқчиман. Лаҳзаларга!

Юқорида айтгандим-а: мен бир оддий мухлис, ғалаба ва мағлубиятни турлича ҳазм қиладиган деб? Ана шу мезондан келиб чиқиб, оддий мухлис сифатида неча дақиқа хурсандчилик нашидасини тортганман-у, неча дақиқа ғамгин ҳолатда бўлганман, шуни бир ҳисоблаб чиқай дедим. Ҳа-я, олдиндан айтиб қўяй, буларни ҳисоблашим учун нари борса 10 дақиқа вақтим кетди. Қиладиган ишинг йўқми бошқа, дейдиган мухлисларни кўп кўрганмизда, шунинг учун айтдим, қўйдим, холос.

Хуллас, диққат қилинг. Ўзбекистон терма жамоаси 2-босқични ҳисобга олмаганда, 3 ва 4-босқичларда жами 14 та ўйинда майдонга тушди. Шундан 7 та ўйинда Вадим Абрамов бош мураббий сифатида жамоани бошқарган бўлса, 7 та ўйинда Миржалол Қосимов Ватанимиз жамоасини олға бошлади.

Энди дақиқаларга келсак. Терма жамоа қайси мураббий қўл остида неча дақиқа дуранг ўйнаган, неча дақиқа ғалаба қозониб турган ва неча дақиқа мағлубият аламини тортишган. Ўйинларга турли хил миқдорда қўшимча вақтлар қўшиб берилганлигини ҳисобга олиб, ҳамма ўйинни яхлит 90 дақиқа деб оламиз. Шунда осонроқ бўлади.

Натижалар қуйидагича:
Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги 7 та ўйинда натижалар қуйидагича:
Ғалаба         — 272 дақиқа
Дуранг        — 358 дақиқа
Мағлубият  — 1 дақиқа (балки 1 дақиқа ҳам эмасдир, Эрон билан қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказгандик ёдингизда бўлса)

Вадим Абрамов бошчилигида терма жамоа 1 дақиқадан кўп вақт ичида майдонда бошини эгиб ҳаракат қилмаган экан.

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги 7 та ўйинда натижалар қуйидагича:
Ғалаба         — 194 дақиқа
Дуранг        — 363 дақиқа
Мағлубият  — 73 дақиқа

Хуллас, биз сўнги саралаш босқичида кўпроқ асабийлашганмиз. Юракни кўпроқ ҳовучлаганмиз.
Юқоридаги рақамлар қаердан пайдо бўлгани Сизга янада тушунарли бўлиши учун қуйида батафсил жадвални тақдим этаман:

Вадим Абрамов мураббийлигидаги ўйинлар:

 

 

Босқич / Тур / Сана

Рақиб / Ҳисоб

Гол урилган дақиқалар

Жами

3-босқич

1-тур. 02.09.2011

Тожикистон

1-0

72

Ғалаба – 18;

Дуранг – 72;

Мағлуб – 0.

3-босқич

2-тур. 06.09.2011

Япония

1-1

Ўзб – 8;

Япон – 65

Ғалаба – 57;

Дуранг – 33;

Мағлуб – 0.

3-босқич

3-тур. 11.10.2011

КХДР

1-0

26

Ғалаба – 64;

Дуранг – 26;

Мағлуб – 0.

3-босқич 4-тур. 11.11.2011

КХДР

1-0

48

Ғалаба – 42;

Дуранг – 48;

Мағлуб – 0.

3-босқич 5-тур. 15.11.2011

Тожикистон

3-0

35, 60, 70

Ғалаба – 55;

Дуранг – 35;

Мағлуб – 0.

3-босқич 6-тур. 29.02.2012

Япония

1-0

54

Ғалаба – 36;

Дуранг – 54;

Мағлуб – 0.

4-босқич.

1-тур. 03.06.2012

Эрон

0-1

90+3

Ғалаба – 0;

Дуранг – 90;

Мағлуб – 1.



Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ўйинлар:

 

Босқич / Тур / Сана

Рақиб / Ҳисоб

Гол урилган дақиқалар

Жами

4-босқич.

2-тур. 08.06.2012

Ливан

1-1

Ўзб - 12

Ливан - 34

Ғалаба – 22;

Дуранг – 68;

Мағлуб – 0.

4-босқич.

3-тур. 11.09.2012

Ж.Корея

2-2

Ўзб - 13, 59

Ж.К. - 44, 57

Ғалаба – 31;

Дуранг – 57;

Мағлуб – 2.

4-босқич.

4-тур. 16.10.2012

Қатар

0-1

13

Ғалаба – 77;

Дуранг – 13;

Мағлуб – 0.

4-босқич.

5-тур. 14.11.2012

Эрон

0-1

71

Ғалаба – 19;

Дуранг – 71;

Мағлуб – 0.

4-босқич.

6-тур. 26.03.2013

Ливан

1-0

63

Ғалаба – 27;

Дуранг – 63;

Мағлуб – 0.

4-босқич.

7-тур. 11.06.2013

Ж.Корея

1-0

43

Ғалаба – 0;

Дуранг – 43;

Мағлуб – 47.

4-босқич.

8-тур. 18.06.2013

Қатар

5-1

Ўзб - 61, 72, 74, 87, 90+1

Қатар - 37

Ғалаба – 18;

Дуранг – 48;

Мағлуб – 24.

 



Мана натижаларимизнинг рақамларда кўриниши шунақа бўлган экан. Хулоса ўзингиздан. Мен бетараф. Кимнидир ёнини олишдан, кимнидир танқид қилишдан йироқман. Мен бир оддий мухлис: ютсак қувониб, ютқазсак ғам чекувчи, оддий футбол мухлисиман холос.
                                                                                             Хушнуд Худойбердиев

Манба: xushnudbek.uz
Киритилди: 21:33, 20.07.2013. Ўқилди: 16313 марта. Фикрлар: 226 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик