Луческу: "Гвардиола "МЮ"да пасайиш кузатилишини билди ва шунинг уни бошқаришни истамади"
Донецкнинг "Шахтёр" клуби бош мураббийи Мичрча Луческу "Бавария"даги ҳамкасби Хосеп Гвардиола нима учун ўз вақтида "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаганини айтиб ўтди.
"Биз Гвардиола билан дўстмиз. У ўз жамоасига кўп вақт ажратади ва доимо янги тактик схемалар устида ишлайди. Аммо у, ўз жамоасининг машғулотларида кимдир бўлишини истамайди. Бир марта менинг ёрдамчим "Бавария" машғулотларига киришни сўраганида, у рад жавобини берган эди. Гвардиола жамоаси машғулотларига футболчилар ва мураббийлар штабидан бошқа ҳеч кимни қўймайди", - дейди "Шахтёр" бош мураббийи.
"Гвардиола ўз вақтида "Манчестер Юнайтед"га бош мураббий бўлиши мумкин эди. Аммо, Фергюссонинг кетиши жамоага салбий таъсир қилишини ва жамоада пасайиш кузатилишини билгани учун "Бавария"ни танлади. "Бавария" - тўғри танлов бўлди, боиси Германияда ўз ғояларини тадбиқ этиш унга қулайроқ", - дейди Луческу.
Манба: soccer.ru
Киритилди: 12:53, 22.12.2014. Ўқилди: 3838 марта. Фикрлар: 13 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар