Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
 |
Ўйин якунланди. Ажойиб ўйинда "Локомотив" қийин ғалабани қўлга киритди ва "Бунёдкор" билан очколар фарқини 4тага етказиб олди |
| 90+3' |
 |
ВУУУУУУҲ! Маъмур Икромов муқаррар голдан қутқариб қолди! Чап қанотдан етказилган узатмага Шаҳбоз Эркинов бош билан зарба берди. Бурчакка кираётган тўпни дарвозабон қайтарди! |
| 90+1' |
 |
ВУУУУУУУҲ! Черан 30 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!!! |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 89' |
 |
Абдухолиқов бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайд! |
| 89' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмага мезбонлар зарба бера олишмади |
| 88' |
 |
Алибоев жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳимоячилардан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи |
| 87' |
 |
Игорь Голбан сариқ карточка олди. Абдухолиқовни қўли билан тортиб қолди |
| 85' |
 |
Хавфли вазият! Алибоев ўнг қанотдан берган узатмани Зотеев жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, тўсин устидан ўтиб кетди |
| 84' |
 |
Драган Черан жарима майдончасига кириб йиқилди, ҳакам унга ўрнидан туришни маслаҳат берди |
| 84' |
 |
"Локомотив"да сўнгги ўзгариш: Санжар Шоаҳмедов ўрнига Икром Алибоев майдонга тушди |
| 82' |
 |
Сардор Мирзаев жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Суюнов тўпни ён томонга уриб юборди |
| 80' |
 |
Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида қизғин давом этмоқда |
| 74' |
 |
"Локо"да ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Олег Зотеев тушди |
| 73' |
 |
Мирзаев чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бурчак тўпи ишлади. Бурчак тўпини меҳмонлар бартараф этишди |
| 72' |
 |
Вуууҳ! Қарши ҳужумда Шоаҳмедовдан узатма қабул қилган Абдуҳолиқов 17 метрдан зарба берди. Тўп эса офсайдда турган Санжарга келиб тушди. |
| 70' |
 |
Фозил Мусаев сариқ карточка олди |
| 67' |
 |
Қаршиликлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Икромов мушт билан тўпни уриб юборди |
| 66' |
 |
"Насаф"да ўзгариш: Мақсуд Каримов ўрнига Шаҳбоз Эркинов тушди |
| 65' |
 |
Бикмаев 20 метрлардан зарба берди. Ўта ноаниқ |
| 64' |
 |
"Локо"да ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Темур Кападзе майдонга тушди |
| 62' |
 |
Вууууҳ! Салим Мустафоев чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб, тўрга ён томондан келиб тегди |
| 56' |
 |
"Насаф" ўнг қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритди. Яничич бош билан тўпни ён томонга уриб юборди |
| 53' |
 |
ГОООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов, 3:2! Жаримадан етказилган узатмаган Темурхўжа дарвозабон майдончаси чизиғи устида ўнг оёқда зарба берди. Суюнов зарбани қайтарди. Абдухолиқов бош билан тўпни дарвозага жойлади! |
| 52' |
 |
"Локомотив" жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбаси тепади |
| 50' |
 |
Вуууҳ! Жепаров жаримадан зарба/узатма берди. Яничич тўпга секради, аммо унинг боши тегмайди. Суюнов эса оёғи билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди |
| 48' |
 |
Жепаров бурчак тўпини ўйинга киритди. Абдухолиқовнинг бош билан зарбаси ноаниқ бўлди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Локомотив" - "Насаф" - 2:2. Танаффус |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
 |
Сайфиев жарима майдончаси бурчагиадн зарба берди. Икромов иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
| 43' |
 |
Маъмур Икромов қалтис ҳаракат қилди. Ўзига етказилган узатмани ўз вақтида тепиб юбормади ва Черан унинг оёғига тагига ташланди. Драган сал қолса дарвозани ишғол қилиши мумкин эди |
| 41' |
 |
ГОООООООЛ! Драган Черан, 2:2! Нарзуллаев ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Черан эгаллади ва 15 метрдан зарба берди. Икромов тўпни қайтара олмади |
| 40' |
 |
"Насаф"да ўзгариш: Сайдулло Турсунов ўрнига Баҳром Абдураҳимов тушди |
| 39' |
 |
Драган Черан огоҳлантириш олди |
| 38' |
 |
ГОООООООЛ! Фаррух Сайфиев, 2:1! Махарадзе ўз жарима майдончаси остонасида Черанга олдириб қўйди. Драган ўнг томондан жарима майдончасига кирган Сайфиевга узатма берди. Фаррух ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, тўрга тушди! |
| 37' |
 |
Вуууҳ! Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 36' |
 |
ГОООООООЛ! Сардор Мирзаев, 2:0! Бикмаев ўнг қанотдан тўпни олис устун ёнига етказди. Мирзаев дарвозабон майдончаси ичида 2-3 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди! |
| 35' |
 |
Мезбонлар ҳудудий жиҳатдан устунликка эришишда давом этмоқда |
| 30' |
 |
ГООООООЛ! Ислом Тўхтахўжаев, 1:0! Жаримадан йўлланган зарба натижасида тўп жонли девордаги футболчига тегиб, дарвоза бурчагига бориб тушди. Суюнов бошқа томонга ташланганди |
| 30' |
 |
"Локомотив"нинг босими. Жарима майдончачи ташқарисида Махарадзега нисбатан фол ишлатилди |
| 27' |
 |
Мирзаев чап қанотда ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига киришга уринди, аммо тўп майдонни тарк этди |
| 25' |
 |
Жепаров ўнг оёқда жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Тўпни Темурхўжа эгаллади ва бурчак тўпи ишлади |
| 22' |
 |
Красич тўп билан олдинга ўтаётганида Бикмаев уни йиқитди, бироқ тўп Черанда қолгани учун ўйин тўхтатилмади. Драганинг зарбасидан кейин тўпни Икромов эгаллаб олди |
| 21' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани Суюнов мушти билан буриб юборди |
| 21' |
 |
Бикмаев ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
| 15' |
 |
Қаршиликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Мезбонлар тўпни қайтаришди |
| 14' |
 |
Бикмаев яна ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма беришга уринди. Аммо тўп шерикларига етиб бормади |
| 12' |
 |
Бикмаев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасининг олис бурчагига узатма берди. Нарзуллаев бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 11' |
 |
Вуууҳ! Шоаҳмедовнинг узатмасидан кейин Абдухолиқов 15 метрлардан зарба берди. Тўпни Суюнов эгаллади |
| 10' |
 |
"Локомотив" ўйинда устунликка эришмоқда. Бикмаев ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди |
| 6' |
 |
Фаррух Сайфиев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Тўни Тўхтахўжаев бош билан қайтарди |
| 4' |
 |
Бахтиёр Намозов "Насаф" дарвозасига пенальти белгиламади. Жепаров ўнг қанотдан жарима тўпини дарвозабон майдончасига етказди. Яничич бош билан зарба бериш учун сакраган пайтда Гольбан рақибини тортиб йиқитди. Ҳакам жим |
| 1' |
 |
Мезбонлар майдон марказига яқин жойда жарима тўпини ўйинга киритишди. Қаршиликлар тўпни қайтаришди |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
 |
Жамоалар майдонда, ўйин бошланиш арафасида |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Олий лига якунига етиб бормоқда. Тошкентдаги "Локомотив" стадионида мезбонлар "Насаф"ни қабул қилмоқда. Чемпионлик тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган ўйинлардан бири. |