Учрашув тафсилоти
ОЧЛ - 2015 / 2-тур / 03.03.2015 22:20 |
|
Аш-Шабоб (СА)
Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий (34)
Наиф Ҳаззозий (84) |
2
:
2
|
Пахтакор
Игорь Сергеев (62)
Кахи Махарадзе (70-пен.) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
ОЧЛ - 2015 / 2-тур / 03.03.2015 22:20 |
|
Аш-Шабоб (СА)
Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий (34)
Наиф Ҳаззозий (84) |
2
:
2
|
Пахтакор
Игорь Сергеев (62)
Кахи Махарадзе (70-пен.) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат
|
' |
|
Ушбу дурангдан сўнг "Пахтакор" ўз очколарини 4тага етказди ва гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди. "Ал-Айн" ва "Аш-Шабоб" ҳисобида 2тадан, "Нафт"да эса 1 очко бор. Бабаян шогирдлари 2 ҳафтадан сўнг БАА клуби меҳмони бўлади
|
90+5' |
|
Ўйин якунланди! "Аш-Шабоб" - "Пахтакор" - 2:2.
|
90+4' |
|
Андреев чап қанотдан етказган тўпини Машарипов жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундира олмади
|
90+3' |
|
"Пахтакор"да ўзгариш: Сергеев ўрнига Баҳодир Пардаев майдонга туширилди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
Эҳтиёт бўлиш керак! Олис масофадан берилган узатмадан кейин Ҳошимов Рафиньяни ўтказиб юборди. Кримец ёрдамга келди ва тўпни қайтарди!
|
88' |
|
Бурчак тўпидан кейин ҳимоячи бош билан тўпни ён қанотга чиқариб юборди
|
87' |
|
Андреевнинг бурчакдан узатмасидан кейин тўп нариги қанотга ўтиб кетди. Козакнинг зарбаси ҳимоячидан майдонни тарк этди. Яна бурчак тўпи
|
87' |
|
"Пахтакор" бурчак тўпи ишлади
|
86' |
|
"Пахтакор"да ўзгариш: Жамшид Искандеров ўрнига Жавоҳир Соҳибов туширилди
|
86' |
|
Рафинья жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўпни Лобанов эгаллади
|
84' |
|
ГООЛ! Ҳисоб тенглашди. Ҳаззозий, 2:2! Чиройли комбинация натижасида киритилди гол!
|
83' |
|
Бурчакдан етказилган тўпга мезбонлар футболчиси бош билан зарба берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
|
83' |
|
Жамшиднинг майдон марказида тўпни олдириб қўйишидан сўнг Рафинья жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп Кримецдан майдонни тарк этди
|
82' |
|
Эҳҳҳ, Искандеровнинг узатмасини Сергеев эгаллай олмади.
|
81' |
|
Игорь Сергеев сариқ карточка олди
|
80' |
|
Бу сафар Жамшид Искандаровнинг оёғини босиб олди рақиб футболчиси
|
79' |
|
Игорь Сергеевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
78' |
|
Рафинья чап қанотдан узатган тўпи дарвоза устидан ўтиб, нариги қанотдан чизиқни кесиб ўтди
|
75' |
|
Юқоридан Ҳаззозий томон етказилган узатмани Лобанов эгаллаб олди
|
70' |
|
ГОООООЛ! Кахи Махарадзе, 1:2! Даврозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади!
|
69' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Шабоб" дарвозасига! Сергеев жарима майдончаси ичида тўпни тўхтатиб, тўп учун ҳаракат килаётганида ҳимоячи уни чалиб йиқитди!
|
68' |
|
Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий Машариповга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Жалолиддинга тиббий ёрдам кўрсатилди
|
66' |
|
Рафинья офсайдда қолди
|
65' |
|
"Шабоб"да ўзгариш: Абду Атиф ўрнига Абдулазиз ал-Биши туширилди
|
62' |
|
ГООООООООЛ! Игорь Сергееееввв! 1:1! Машарипов чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Игорнинг оёқ билан зарбаси бир қарашда муваффақиятсиз чиққандек кўринди. Аммо тўп "парашют" услубида дарвозабоннинг устидан ошиб тушаётганида Волид тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Сергеевнинг ўзи дарвоза тўрига жойлади!
|
61' |
|
Искандаров йўллаган жарима зарбасини ҳимоячи бош билан қайтарди
|
61' |
|
Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий огоҳлантириш олди
|
59' |
|
"Пахтакор" бурчак зарбасини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди. Такрорий узатмани Кримец бош билан дарвоза томон бурди. Ноаниқ
|
57' |
|
Искандаров бир футболчидан ўтди ва 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўпни Волид Абдуллоҳ эгаллаб олди
|
55' |
|
Вуууууҳ! Бурчакдан етказилган тўпга Кримец бош билан кучли зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг ўзига борди ва у тўпни қайтарди. Қайтган тўп учун курашда вакилларимиз дарвозабонга нисбатан ўйин қоидасини бузишди
|
55' |
|
"Пахтакор"да ўзгариш: Исматуллаев ўрнига Жалолиддин Машарипов туширилди
|
54' |
|
Даврон Ҳошимов бир футболчидан ўтиб, бурчак тўпи ишлади
|
53' |
|
Мерзляков ҳаводан узатмасини даврозабон иккинчи уринишда эгаллаб олди. "Пахтакор" ҳам фақат қанотлар орқали ўйнамоқда. Бу самара бераётгани йўқ
|
52' |
|
Ҳошимов ўз қанотидан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. МАйдон марказига яқин жойда Кримец ўнг қанотда очилаётган Жамшидга узатма берди. Искандаров тўпга ета олмади
|
50' |
|
Андреев чап қанотдан етказган тўпни Волид Абдуллоҳ мушти билан уриб юборди
|
48' |
|
Егор Кримец огоҳлантириш олди
|
47' |
|
Эҳҳҳҳ, Кахи! Олис масофадан етказилган тўпни Махарадзе жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба бериш чоғида ҳимоячи уни итариб юборди. Натижада зарба анча ноаниқ бўлди, ҳакам эса пенальти белгиламади
|
46' |
|
"Аш-Шабоб"да ўзгариш бўлди. Жон Антви ўрнига Наиф Ҳаззозий туширилди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Аш-Шабоб" - "Пахтакор" - 1:0. Танаффус
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
|
42' |
|
Андреев чап қанотдан берган узатмаси Волидга совға бўлди
|
40' |
|
Ал-Астаъ чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Футболчиларимиз тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
|
38' |
|
Искандаров дарвозагача 30 метрлардан жарима зарбасини тўғри дарвозага тепди. Абдуллоҳ тўпни майдон ташқарисига уриб юборди!
|
34' |
|
ГООООЛ! Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий, 1:0! Жон Антви жарима майдончаси ичида деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Лобанов тўпни қайтарди ва Мерзляков тўпни эгаллади. Александр то тўпни тепиб юборгунча Ҳайбарий етиб келиб тўп йўлига ташланди ва тўп дарвоза тўрига бориб тушди! Ёш болаларча хатолар!
|
33' |
|
Мерзляков чап қанотдан тўпни қабул қилди ва бироз марказроқ томон юриб, Сергеев томон узатма берди. Тўпни даврозабон эгаллаб олди
|
32' |
|
Хавфли! Астаъ чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, Ҳошимов тўпга оёқ чўзди ва тўп Антвига бориб тушди. Жон йўллаган зарба ноаниқ бўлди
|
31' |
|
Исматуллаев чапроқда белгиланган жарима зарбасини ўйинга киритди. Волид баланд сакраб тўпни эгаллаб олди
|
29' |
|
Тўпни назорат қилишдаги устунлик ар-риёдликлар томонида. "Пахтакор" қарши ҳужумда ўйнамоқда ҳозирча. Ҳимояда эҳтиёткорлик билан ўйнаган маъқул барибир. Ҳужумда эса имконият бўлади
|
27' |
|
Чап қанотдан узатилган тўпни Ораховац қайтарди
|
25' |
|
Даврон Ҳошимов сариқ карточка олди
|
24' |
|
Вууууууҳ! Омад! Омад! Биз томонда! Аҳмад Атиф ўнг томондан зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, яқин жойда турган Муҳаммад Авалга келди. Унинг зарбаси яна устунга тегиб, майдонни тарк этди!
|
20' |
|
ВУууууҳ! Рафинья бугун жамоамизни кўп қийнайдиган кўринади. У 3-4 нафар футболчиларимиз орасида жарима майдончасига кириб, кутилмаганда зарба йўллади. Яхшиямки Лобанов хушёрликни йўқотмаганди!
|
20' |
|
"Пахтакор" қарши ҳужумга ўтди, Мерзляков чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетишга ҳаракат қилди, ҳимоячи "подкат" орқали тўпни ён томонга тепиб юборди
|
18' |
|
Вуууууҳ! "Шабоб" икки марта дарвозамизга зарба йўллади. Дастлабки зарбани Лобанов қайтарди. Такрорий зарба ҳимоячимизга тегиб, майдонни тарк этди!
|
17' |
|
Эҳҳҳ, Кахи! Игорь Сергеев рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун кураш олиб борди ва тўпни олиб қўйиб, Махарадзега узатди. Жамоа сардорининг зарбаси жуда ноаниқ бўлди
|
14' |
|
Уҳҳҳ! Футболчимизнинг қўпол хатосидан сўнг Рафинья чап қанотда тўпни эгаллаб, жарима майдончасига кириб келди ва зарба йўллади. Яхшиямки тўп йўлига ҳимоячимиз ғов бўлди
|
12' |
|
"Пахтакор"нинг илк хавфли ҳужуми. Ҳужум ўнг томондан чапга кўчди ва Андреев жарима майдончасига кирган Махарадзега узатма берди. Кахининг зарбаси кучли чиқмади, Волид Абдуллоҳ тўпни эгаллаб олди
|
9' |
|
Лобановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
8' |
|
"Шабоб" яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Лобанов тўпни эгаллаб олаётганида ал-Хайбрий унга нисбатан ўйин қоидасини бузди
|
6' |
|
Тўп назорати асосан саудияликлар бўлмоқда
|
4' |
|
ВУуууҳ! Бразилиялик Рафинья чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бир ҳимоячимизни алдаб, шерикларига пас бераётганида Ораховац тўпни қайтариб қолди
|
2' |
|
Бурчакдан ўйинга киритилган тўпни вакилларимиз қайтаришди
|
2' |
|
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
|
' |
|
Ҳозирча ўзбек футбол сайтлари бошланғич таркибни аниқлашда муаммога дуч келишмоқда. ОФК расмий сайти ҳам, "Пахтакор" матбуот хизмати ҳам бошланғич таркибларни эълон қилишганича йўқ. Кутамиз
|
' |
|
Қадрли футбол мухлислари! ОЧЛнинг 2-турида "Пахтакор" Ар-Риёдда "Аш-Шабоб" клуби меҳмони бўлади. Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолди
|
ОЧЛ - 2015 / 2-тур / 03.03.2015 22:20 |
|
Аш-Шабоб (СА)
Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий (34)
Наиф Ҳаззозий (84) |
2
:
2
|
Пахтакор
Игорь Сергеев (62)
Кахи Махарадзе (70-пен.) |
|
ОЧЛ - 2015 / 2-тур / 03.03.2015 22:20 |
|
Аш-Шабоб (СА)
Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий (34)
Наиф Ҳаззозий (84) |
2
:
2
|
Пахтакор
Игорь Сергеев (62)
Кахи Махарадзе (70-пен.) |
|
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 17191 марта. Фикрлар сони: 29 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 11970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Кальяри"да ижара асосида ўйнаётган "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Киритилди: 13:58, 13.04.2024. Ўқилди: 9775 марта. Фикрлар сони: 12 та.
"Манчестер Сити" вингери Фил Фоденга Европанинг икки гранди қизиқиш билдирмоқда.
Киритилди: 04:29, 15.04.2024. Ўқилди: 9761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чоршанба оқшомида "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Реал Мадрид"ни қабул қилади.
Киритилди: 19:18, 15.04.2024. Ўқилди: 9433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Нуфузли Goal нашри "Олтин тўп" совринига даъвогарларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 22:14, 15.04.2024. Ўқилди: 9155 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Артуро Видаль "Барселона" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ишонмоқда.
Киритилди: 18:54, 14.04.2024. Ўқилди: 9066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария"ни бошқариши мумкин.
Киритилди: 18:09, 14.04.2024. Ўқилди: 8452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" раҳбарлари жорий мавсум охирида Хавини мураббийлик кўпригида қолишга ишонтиришга умид қилишган.
Киритилди: 18:45, 17.04.2024. Ўқилди: 8164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Суд 31 май куни бўлиб ўтади.
Киритилди: 09:33, 14.04.2024. Ўқилди: 8052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 19322 марта. Фикрлар сони: 12 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 17285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 17143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳужумчи Родриго ёзги трансфер ойнасида “Реал”ни тарк этиши мумкин.
Киритилди: 16:39, 19.03.2024. Ўқилди: 14062 марта. Фикрлар сони: 15 та.
Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?
Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13858 марта. Фикрлар сони: 8 та.
"Барселона" жамоаси ёзги трансфер ойнасида таркиб жиҳатидан ўзгариши мумкин.
Киритилди: 18:54, 18.04.2024. Ўқилди: 4859 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар лигасининг ярим финалида “Манчестер Сити”ни пенальтилар сериясида мағлуб этди.
Киритилди: 19:18, 18.04.2024. Ўқилди: 4490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгач, фикр билдирди.
Киритилди: 19:28, 18.04.2024. Ўқилди: 3055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 15:12, 18.04.2024. Ўқилди: 2986 марта. Фикрлар сони: 27 та.
Киритилди: 18:57, 18.04.2024. Ўқилди: 2585 марта. Фикрлар сони: 44 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2041 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3945 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 3124 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.
Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.