Кириш Регистрация

Бугун 14 ноябрь, 2018 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 12 24
2 Севилья 12 23
3 Атлетико 12 23
4 Алавес 12 23
5 Эспаньол 12 21
6 Реал Мадрид 12 20
7 Вальядолид 12 17
8 Леванте 12 17
9 Жирона 12 17
10 Реал Сосьедад 12 16
11 Хетафе 12 16
12 Бетис 12 16
13 Эйбар 12 15
14 Сельта 12 14
15 Валенсия 12 14
16 Вильярреал 12 11
17 Атлетик Бильбао 12 10
18 Леганес 12 10
19 Райо Вальекано 12 7
20 Уэска 12 6

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Леванте 1-3 Реал Сосьедад
12-тур Вальядолид 0-0 Эйбар
12-тур Хетафе 0-1 Валенсия
12-тур Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
12-тур Жирона 0-0 Леганес
12-тур Алавес 2-1 Уэска
12-тур Барселона 3-4 Бетис
12-тур Райо Вальекано 2-2 Вильярреал
12-тур Севилья 2-1 Эспаньол
12-тур Сельта 2-4 Реал Мадрид

Сўровнома

  • Сизнингча, «Олтин тўп-2018»ни қўлга киритишга қайси футболчи муносиб?

  • Натижалар | Жами овоз: 15767 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миллий ва олимпия терма жамоалари мураббийлари билан матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар

9 июль, пайшанба куни ЎФФ мажлислар залида Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман аввалида терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонога сўз берилди ва у ушбу матбуот анжумани нимага бағишлангани, кун тартибидаги масаларни маълум қилди.

“Хабарингиз бор, бир неча кун аввал ЎФФ ижроқўмида миллий ва олимпия терма жамоасига хорижий мутахассисни жалб қилиш тўғрисида қарори қабул қилинганди. Биз бир қанча мутахассисларни кўриб чиқдик ва Деян Журжевич номзодида тўхталдик. Журжевич – терма жамоалар маркази техник директори лавозимига тайинланди. У билан шартнома тузилди ва у бугундан фаолиятини бошлайди. Бу мураббий олимпия терма жамоани олимпия ўйинларига чиқишда, миллий терма жамоанинг Осиё чемпионати финал босқичи ва Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш йўлида ҳар икки терма жамоа мураббийлар штабига ёрдам беради”, дея сўз бошлади Асқар Толибжонов.

Шунингдек Толибжонов ўз нутқи давомида, ҳозирги кунга келиб барча терма жамоаларнинг мураббийлар штаби ва техник ҳодимлар гуруҳи тўлиқ шакллантириб бўлингани, ҳамма билан шартномалар тузилганини маълум қилди.

Олимпия ва миллий терма жамоаларимиз июль ойидаги йиғинлари давомида ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақида анжуманда Асқар Толибжонов маълумот берди. Бу ўйинлар 22 ва 25 июль кунлари бўлиб ўтади, дастлабки ўйин “Жар”, иккинчи учрашув эса “Пахтакор” стадионларида бўлиб ўтади.

Шундан кейин Самвел Бабаянга сўз навбати берилди.

“Терма жамоа бош мураббийи сифатида тайинланишим мен учун ҳам кутилмаган бўлди. Биргаликда ҳаракат қилсак олдимизга қўйилган вазифаларни уддалай оламиз деб ўйлайман. Энг аввало ҳозир гуруҳимизда биринчи ўрин олиш ва кейинги босқичга йўл олишга эътибор қаратишимиз керак”, деди миллий терма жамоа бош мураббийи.

Мураббий ўртоқлик учрашувлари ҳақидага саволга жавоб бераркан, шундай деди: “Кучли рақиблар билан ўйин ўтказишни истаймиз. Аммо мақсад кучли рақиб билан ўйнаш эмас саралашдаги рақибларимизга ўхшайдиган жамоалар билан ўйнашимиз керак. Бир соат олдин ЎФФ президенти билан гаплашдик. Мираброр Усмонов бу борада барча керакли шароитларни яратиб бераяптилар”.

Техник директор лавозимида иш бошлаган сербиялик мутахассис яна Ўзбекистонда иш бошлаганидан мамнун эканини билдирди.

“Мен ўзбек футболига ёрдам бериш учун келдим. Мен бу ерда туристмасман. Бухоро Самарқандни кўриб бўлганман. Ишлаш учун келаганман. Мен Самвел Бабаян билан ишлаганман ва унинг қанчалик талабчанлигини биламан. Ўзбекистонда ёш, иқтидорли футболчилар жуда кўп. Миллий терма жамоа – бу энг миҳим бўғин. Мен олдидан кўп гапирмоқчи эмасман, мен бу ерда ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоани боғлаб турадиган кўприк бўлмоқчиман. Бу борада тажрибам етарли”, деди сербиялик мутахассис.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов ҳам ўзи бошчилик қиладиган терма жамоа ва режалар ҳақида сўзлаб ўтди.

“Олимпия терма жамоасига яхши ва кучли футболчиларни жалб этамиз. Олдимизда катта танлов бор. Барча номзодларни диққат билан кузатамиз ва муносибларини олимпия терма жамоасига жалб этамиз. Ёш истеъдодли футболчилар кўп, бироқ ёшлар тез-тез ўзгариб туришади. Шу боис бу борада анча барча жиҳатларни эътиборга оламиз. Аслида мендан олдинги мураббийлар катта ҳажмдаги ишни олиб боришганини таъкидлайман. Июль ойидаги йиғинимизга бир қатор янги футболчиларни чақирдик. Клубларида захирада қолиб кетаётган баъзи футболчиларга ҳам имкон берамиз. Ҳозир кенгайтирилган рўйхатимизда 50 нафар футболчи бор”, - деди Жалилов.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов ҳам ўз олдиларига аниқ вазифалар қўйилгани ва уларни бажариш учун ишга киришганликларини таъкидлаб ўтишди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:58, 09.07.2015. Ўқилди: 9529 марта. Фикрлар: 12 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Лионель Месси 9
2 Луис Суарес 9
3 Яго Аспас 8
4 Кристиан Стуани 8
5 Андре Силва 7
6 Борха Иглесиас 7
7 Рохер Марти 6
8 Макси Гомес 6
9 Виссам Бен-Йеддер 6
10 Карим Бензема 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: stadionuz@mail.ru
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.